Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади

Sherzod Nurmatov
31 июл 2025
Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Баҳслар 12 ва 14 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон – Қозоғистон 

12, 14 октябрь

Аввалроқ Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнашини маълум қилган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати