Бугун Ўзбекистон U-20 ва U-23 терма жамоалари ҳам ўйнайди

Sherzod Nurmatov
30 мар 2026, 12:35
Бугун, 30 март куни Каннаваро қўл остидаги МТЖдан ташқари Ўзбекистоннинг бошқа ёш тоифасидаги терма жамоалари ҳам ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Хусусан, Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Японияга қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Жамоа 25 март куни “самурайлар” билан майдонда тўқнаш келиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ўзбекистон — Япония

30 март | 14:00

Миллий футбол маркази

Шунингдек, бугун Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Албанияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Терма жамоа ўтган гал Россия билан рўбарў келиб, Россияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Албания – Ўзбекистон

30 март | 18:30

Анталия. Туркия

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›