Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"
24 фев 16:05
Янгиликлар
Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"
Жамоа кеча "Шўртан" билан назорат учрашувида майдонга тушди (0:0). Беллашувдан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаевга бир нечта саволлар билан юзландик.
— "Шўртан"га қарши ўйин қишки йиғин доирасидаги охиргиси эди. Жамоа мавсумга қанчалик тайёр?
— Ҳа, ОКМК билан ўйин олдидан сўнгги назорат учрашувимизни ўтказдик. Жамоанинг умумий ҳолатини кўриб олдик. Йигитлар яхши спорт формасига етиб келишмоқда, дея оламан. Жароҳат олган футболчиларимизни имкон қадар тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз. Ўйинларга тайёрланяпмиз, ортиқча факторларга чалғияётганимиз йўқ. Футболчиларнинг диққат-эътибори бўлажак баҳсга қаратилган.
— Дилшод Аҳмадалиевнинг кетиши таркиб ва ўйин борасидаги режаларга таъсир кўрсатмайдими?
— Дилшод билан яхши муносабатларни сақлаб қолдик. ОКМКга қайтиш истагини билдирди. Бу унинг хоҳиши ва танлови, шундай экан, фикрини ҳурмат қилишимиз керак. Ўйинга таъсири бўлмайди, чунки таркибда бошқа йигитлар ҳам бор. Олдинга юришда давом этамиз, бизни қийин мавсум кутяпти. Бошқа томондан, ёш футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имконият очилади.
— Атрофда янграётган ташқи гаплар, омиллар жамоа кайфиятида ўзгариш қилмадими?
— Футболчиларим профессионал. Бундай вазият исталган жамоада бўлиши мумкин. Шуни айтаманки, клубдаги барча юракдан меҳнат қилмоқда. Таъсир қилмайди, эмас, барибир ўз сўзини айтади. Иккинчидан, қийин ҳолатдан чиқиб кета олишда кимни қандайлигини кўриб оласиз, бу орқали ҳаётда тарбияланасиз.

— Италиялик дарвозабон Федерико Ботти охирги йилларда ўйин амалиётига эга бўлмаган. Бу трансфер қанчалик муваффақиятли чиқади?
— Бунга қадар у С, Б Серияда тўп тепган. Ҳозирги имкониятимиз шу дарвозабонни олиб келишга етади. Ботти дарвозабонларимизга рақобат туғдира олади. Дарвозабонлар мураббийи, дарвозабонимиз ҳам Италиядан. Италия дарвозабонлар мактабини ҳамма яхши билади. Мен Италия футбол мактабидан янгилик олиб киришни, ёш дарвозабонларимизга янги нарсалар ўргатишни истадим. Танлов шу фактор асосида амалга ошди.
— ОКМК билан баҳс жамоа ва сиз учун принципиал аҳамиятга эга...
— Миржалол Қосимов жамоасини яхши биламиз, яхши шаклланган таркибга эга. Ҳужумкор футбол кўрсатади. Ўтган мавсум биринчи даврада биз ғалаба қозонган, иккинчи даврада эса мағлуб бўлган эдик. Якунда турнир жадвалида кичик фарқ билан ортда қолдира олдик. Бу йил бошқача кечади. Табиийки, улар фаворит мақомида. Лекин биз ҳам муносиб кураш тақдим қиламиз. Кучли рақибга қарши майдонда бир дақиқа ҳам тўхтамаслигимиз лозим.
— Мураббийлар штабида янги номлар пайдо бўлди. Италиялик мутахассислар атрофингизда жамланди. Бу ҳақида маълумот берсангиз?
— Штабда нафақат италиялик, балки ўзбекистонлик мураббийлар ҳам борлигини айтиш керак. Мен атрофимга шунчаки италияликларни йиғиб олмоқчи эмасман. Италиялик мураббийлар бу ерда бир умр ишламайди. Мақсадим — улардан ўзбек футболига нимадир қолсин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар