

“Нима дейиш мумкин? Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Голларга бой баҳс гувоҳи бўлдик. Ўйинни ишончли бошладик дея олмайман, иккита тўп ўтказиб юбордик. Бироқ сўнгги дақиқаларгача курашдик ва урилган гол бизга умид бағишлади.
Шу сабабли, йигитларга қилган меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, чунки бу ҳафта биз учун жуда оғир кечди. Қандай вазиятни бошдан кечираётганимизни барча яхши тушуниб турибди.
Шу боис, ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Бу йўлда менга яқиндан ёрдам бераётган мураббийлар штабига ва йигитларга майдондаги фидойилиги учун раҳмат айтаман”, деди Зейтуллаев.



