UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  0 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  24 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  15 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

Илҳом Шарипов: "Имконият бор экан, охиригача курашамиз" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Имконият бор экан, охиригача курашамиз"

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг душанба куни эълон қилган қарори айниқса, лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Олий Лига клублари мураббийларининг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.

Бу борада «Динамо» клуби бош менежери Илҳом Шариповнинг ҳам фикрини билишга қизиқдик.

«2018 йилда Олий Лигада 12 жамоа қолдирилиши борасидаги қарор биз учун ҳам кутилмаган қарор бўлди. Бунга қарши эмасмиз, аммо қарор 2018 йилги мавсумдан кучга кирса, мақсадга мувофиқ бўларди. Олий Лига якунланишига тўрт тур қолганида эълон қилингани бир қатор клублар сингари бизларни ҳам қийин вазиятга туширди. Сабаби биз ЎФФ Регламенти асосида иш юритаётгандик. Қолаверса, бирданига тўрт жамоанинг лигадан олиб ташланиши ўша вилоят, шаҳарлар шарафини ҳимоя қилаётган ҳудудни катта футболсиз қолдириши мумкин.

Шунга қарамай, ҳозирда ҳам лигада қолиш учун имкониятимиз бор экан, охиригача кураш олиб борамиз. Кўриб турибсиз, футболчиларимиз ҳам вазиятни тушунган ҳолда катта иштиёқ билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Клуб тақдирига бефарқ бўлмаган мухлислар ҳаттоки машғулотларимизни ҳам кузатишга келишади. Самарқандлик минглаб мухлислар учун ҳам «Динамо»ни Олий Лигада олиб қолиш учун бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз» - дейди Илҳом Шарипов.

Маълумот учун, айни дамда «Динамо» 29 очко билан Олий Лигада 12-ўринда бормоқда. Лигада қолиш имкониятини берувчи 11-ўринда эса 30 очко билан «Қизилқум» жой олган.

«Динамо»нинг қолган турлардаги ўйинлари:

Олий Лига. 27-тур

4 ноябрь (шанба). Навоий.


«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО»

Олий Лига. 28-тур

8 ноябрь (чоршанба). Самарқанд


«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ»

Олий Лига. 29-тур.

19 ноябрь (якшанба). Самарқанд


«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»

Олий Лига. 30-тур.

25 ноябрь (шанба). Муборак.


«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО».

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика