UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33Манчестер гигантлари Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда  0 01:12Стив Брюс мураббийлик фаолиятида танаффус қилишини айтди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Аталанта" 3:2 (матнли трансляция)  138 00:56Игуаин фаолиятини якунламоқчи  0 00:35Тухель Германияда йил мураббийи деб топилди  6 00:10ЖЧ-2022га келаси йил 1 апрель куни қуръа ташланади  1 00:01ЕЧЛ. Бугунги ўйинлардан онлайн ҳисоб  2 00:004 бўлим давом этган ва Калудеровичнинг голи "Насаф"ни финалга олиб чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  6 23:41ЕЧЛ. "Барселона" илк ғалабасини қўлга киритди  24 23:33"Кичкина камера". "Насаф" иккинчи бор ОФК кубоги финалида! Қаршидан эксклюзив кадрлар  9 23:26"Насаф"нинг ОФК Кубоги финалидаги рақиби - "Ал Муҳаррақ"  22 23:04ЕЧЛ. "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  25 22:45Дзюба ўзини шерга қиёслади  5 22:23Рўзиқул Бердиев: "Асосий мақсадимизга эришдик, хатоларга эса ўзимиз сабабчимиз"  30 22:13Нагельсманн "Бенфика"га қарши ўйинда иштирок этмайди  3

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Ҳали олдинда 5 та тур бор, шу сабаб астойдил ҳаракат қиламиз. Мақсад сари интилаяпмиз, курашишда давом этамиз. 

Кейинги ўйинда "Динамо" билан ўйнаймиз. Ўйлайман-ки, бу ўйинга ҳам бугунги каби мухлислар келади. Чунки жамоамиз мухлислар учун ўйнайди ва уларнинг ташрифи бизга қўшимча мотивация беради.

- Бугун "Олимпик" устидан жорий мавсумда илк бор ғалаба қозонилди ва  осонликча бўлгани йўқ. Бу жамоа "Нефтчи" учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяптими?
- Бу жамоа билан уйда дуранг, сафарда мағлубият қайд этгандик. Биласизми, бугунги ўйинда "Олимпик" жамоаси хавфли вазиятларсиз иккита гол уриб кетди. Биринчисида ўзимизга гол урдик, иккинчи гол ҳимоя чизиғимизнинг хатоси эвазига пенальтидан урилди. Иккинчи бўлимда юқори прессинг ташкил этдик ва голлар урдик. Шу руҳда ўйнашда давом этамиз. Шундай ўйин намойиш этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе "Нефтчи"нинг ғалабасига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида майдон холатини кўрсатди. Бу фикрга муносабатингиз қандай?
- Майдон борасида ишланаяпти. Насиб бўлса кейинги мавсум Суперлигага чиқсак майдонимиз тўлиқ тайёр холатга келади. Энди мағлуб бўлган жамоа турли сабабларни келтиради. Майдонимиз холати ёмон эмас, бу борада раҳбарият томонидан ишлар олиб борилган. Бу майдон нимаси билан халақит берган, билмадим. "Олимпик"ни ҳурмат қиламиз. Шунингдек Темур Кападзени ҳам, жамоа бош мураббийи тажрибали мутахассис. Ўйин борасида устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Шу руҳда давом этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+7   
24 сен 22:35:25
Валихонов Фарходжон
Галаба муборак! Каттарок хисобла галаба кутган эдик лекин.
Кейинги турда муддатидан олдин суперлигага чикамиз ! Аллох насиб этса!!!
Олга Нефтчи !!!
+6   
24 сен 22:53:04
dj_javohir
Vatanparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёш болларни ютганидан анови 40 ёшли эркаклар хам канака хурсанд булганлигини курдингизми. Мен Нефтчиниям Олимпикниям мухлиси эмасман просто футзалдаги танаффусда курдим. Шу ёшлар гарантия бир икки йилда Нефтчини сочвориши аник.
Олимпик командаси 1-2 йилда йук бб кетмаса агар. Махсус республика буйича терилган ёшларда бу бир вилоят академияси эмас. Биласиз хаммани максади хар хил Нефтчи суперлигага чикиш керак карими ёшми состав билан а олимпикка уйин амалиёти керак. Нефтчи билан кеча чиккан жужаларни солиштирманг дустим йули бошка-бошка буларни.
+5   
25 сен 00:06:28
Umid Karimov
Хаммани узини фикри бор
Лекин ёш болларди ютадими чолларди ютадими ютди ва инша оллох СУППЕР ЛИГАГА бир кадам колди ёш боллар булса уйнатмасин Про лигада худди бу Олимпик Олимпияда чемпиони буладигонде тарафини олишади
+5   
24 сен 22:54:50
Jamshid Rakhmonov
Vatanparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф, Бунёдкор, Навбахор ва х.к. хакконий чиройли футбол курсатган жамоанинг мухлисиман.
Нефтчи хозир Навбахордан кура мазмунли уйин курсатаяпти.
+4   
24 сен 23:08:42
Jamshid Rakhmonov
dj_javohir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёшлар келажагимиз улар Миллий терма даражасига чикиб, легионер булиб кетсин хурсанд буламиз хозирдан пойдевор бклгани яхши, лекин бошка жамоларни камсинмаган холда.
Бошқа жамолардан чиқмасинми? Олимпик катта даргоҳми? Олимпик сунъий жамоа ва мураббийи ҳам тажрибасиз "эски" одмалар орасида юрган одам! Шомуродов Олимпикдан чиқдими ёки бошқалар .... ким бор ўзи шу олимпикида))) 1-олимпиадада дабдаласи чиқади-ку.
+4   
24 сен 22:53:43
Jamshid Rakhmonov
Vatanparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчи мухлислари хафа булманглар мен бир бетараф мухлис сифатида гапирдим.
Хафа буладими ёки йук Фаргонани Бош жамоси Нефтчи Суперлигага чиқади ва Сизни командайиз билан ўйнайди.
+4   
24 сен 22:36:28
Тохир Гайибов
Койил Муминжонов! Яшасин НЕФТЧИ!!!
Илхом, U-18 жамоасидан хам ёшларни олиб уйнатиш вакти келди,суперлигага тайерлаш кк.
+3   
25 сен 07:07:17
MuxammadMuso
Нефтчи тухтамай хужум килди. Яхши футбол курдик. Офарин Нефтчи, Офарин Муминжонов.
+3   
25 сен 02:40:29
NEFTCHI-FERGANETS
Vatanparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёш болларни ютганидан анови 40 ёшли эркаклар хам канака хурсанд булганлигини курдингизми. Мен Нефтчиниям Олимпикниям мухлиси эмасман просто футзалдаги танаффусда курдим. Шу ёшлар гарантия бир икки йилда Нефтчини сочвориши аник.
Нефтчини эришган натижаларига Узбекистонни хеч бир кайси жамоаси эришган йук Нефтчини сочварайдигон жамоа Узбекистонда йук сочварайдигон федерация бор футзализи кураверинг сизни фикрингизни кераги йук
+3   
25 сен 00:04:20
Umid Karimov
Jamshid Rakhmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бошқа жамолардан чиқмасинми? Олимпик катта даргоҳми? Олимпик сунъий жамоа ва мураббийи ҳам тажрибасиз "эски" одмалар орасида юрган одам! Шомуродов Олимпикдан чиқдими ёки бошқалар .... ким бор ўзи шу олимпикида))) 1-олимпиадада дабдаласи чиқади-ку.
Топта тогри
+3   
24 сен 22:58:36
Dostonsher Yuldashov
O'yinni stadiondan ko'rdim mazza qildim
+3   
24 сен 22:55:04
Dostonsher Yuldashov
Vatanparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёш болларни ютганидан анови 40 ёшли эркаклар хам канака хурсанд булганлигини курдингизми. Мен Нефтчиниям Олимпикниям мухлиси эмасман просто футзалдаги танаффусда курдим. Шу ёшлар гарантия бир икки йилда Нефтчини сочвориши аник.
Bu yosh bollar diganiz olimpia terma jamoasi asosi. Bu qandedur klub emas bu mamlakatni eng istedodli yoshlaridan rashkil topgan jamoa. Xursand bo'latta.
+3   
24 сен 22:47:27
Jamshid Rakhmonov
Vatanparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчи мухлислари хафа булманглар мен бир бетараф мухлис сифатида гапирдим.
Кимни мухлисисиз Навбҳорми дейман, Шунга ухшаяпти ...))))
+2   
25 сен 08:22:40
YusufXoji Og’li
Муминжонов Навбахорни 3- уринга олиб чиккан эди. Худо хохласа Нефтчини хам олий лигага олиб чикади.
+2   
25 сен 07:52:48
Арсенал 14
I. Muminjonovni bir gapiga qõshilmayman. T.Kapadze qachondan beri tajribali mutaxassis bõlib qoldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика