UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  8 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  1 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  5 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23

Илҳом Ҳамроев: “Олдимизда Эрон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви бор” Янгиликлар

Илҳом Ҳамроев: “Олдимизда Эрон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви бор”

Бугун “Ўзбекистон спорт мажмуасида” футзал бўйича Ўзбекистон йшлар терма жамоаси Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ушбу баҳсда вакилларимиз рақибларини (5:3) ҳисобида мағлубиятга учратишди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Илҳом Ҳамроев ўз фикрларини билдирди.

“Тожикистон терма жамоасига қарши жуда ҳам яхши ўйин бўлиб ўтди. Рақибларимиз ҳам яхши жмоа экан, уларнинг қай даражада кучга эга эканини билиб олдик. Индивидуал ҳаракатлана оладиган футзалчилари бор экан. Асосий урғуни дарвозабонга берган бўлардим. Чунки Тожикистон терма жамоасини дарвозабони кўп ишни қилар экан.

Ҳозирги кундаги вазифамиз машғулотларда ишланган тактикаларни ўртоқлик ўйинларида қўллашдан иборат. Назорат учрашувларида бош мураббийимизга натижа муҳим эмас. Энг асосийси ўз хатоларимиз устида ишлашимиз керак. Осиё чемпионати бошлангунга қадар бироз вақт бор. Ушбу мусобақа бошлангунга қадар максимал спорт формамизга кириб оламиз.

Машғулотларда кўпроқ текникага ва тактикага эътибор қаратяпмиз. Мураббийларимиз томонидан ўртоқлик ўйинлари режалаштирилган. Устозларимизнинг айтишича олдимизда Эрон терма жамоасига қарши назорат учрашуви бизни кутиб турибди”, - дейди терма жамоа сардори Илҳом Ҳамроев.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика