UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  0 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  19 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Ильдар Маматказин қуръа, Анталиядаги йиғин ва "Андижон" легионерлари савияси ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Ильдар Маматказин қуръа, Анталиядаги йиғин ва "Андижон" легионерлари савияси ҳақида нималар деди?

"Андижон" таркибида кўпни кўрган, маҳоратли футболчилар тўп тепишяпти. Улардан бири шубҳасиз Ильдар Маматказин бўлиб, ўтган мавсумда жамоанинг Про лигадан Суперлигага қайтишида катта ҳиссасини қўшди.

У сардор сифатида ўзини кўрсатди ва йилнинг энг яхши футболчисига айланди. Айни чоғда Ильдар Анталияда янги мавсум учун астойдил тайёрланмоқда. 

Кеча Суперлига учун қуръа ташлангач, Маматказинни суҳбатга тортдик. 



- Янги мавсум учун қуръа ташланди. Бундан нимани кутгандингиз?

- Бизга кимга қарши ўйнашнинг фарқи йўқ. Барибир эртами-кечми, барча жамоа билан ўйнаймиз. Фақат уйда ўйнашни хоҳлагандим. Яъни, илк турни мухлисларимиз кўз ўнгида ўтказиш истагида эдик. Аммо стадионимиз таъмирланяпти. Майли, сафарда бўлса ҳам биз яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳа, чемпионатнинг илк турини "Насаф"га қарши ўтказамиз ва осон бўлмайди. Ҳамма билади, бу яхши жамоа.

-  Қуръадан аввал қайси рақибни ўйлагандингиз?

- "Қизилқум" ёки "Сўғдиёна" жамоаси тушади, деб ўйлагандим. Ўзинглар кўрдинглар, "Насаф" тўғри келди. Яхши натижага эришиш учун қаттиқ курашамиз. Яхши тайёргарлик олиб боряпмиз. Энди мураббийлар рақибни ҳам ўрганиб чиқишни бошлашади. 



- Шахсий фикрингизча, "Насаф"нинг асосий кучи нимада? Рақибни қандай енгиш мумкин? Ҳар қалай бу жамоада олдин тўп тепгансиз ва яхши биласиз.

-  "Насаф"нинг асосий қуроли – бу жамоавий ўйин. Кўпроқ жамоавий ўйинга эътибор қаратади. 3-4 йилдан бери битта таркиб билан ҳаракат қилиб келяпти. Ўйинчилари бир-бирини яхши тушунади. Ўйини шаклланган. Бош мураббийи Рўзиқул Бердиев кўпроқ тактикага ҳам эътибор беради. Бу – футбол. Биз ҳам у ерга шунчаки бормаймиз, бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Мураббийларимиз ҳам тўғри тактика танлашади. Жиддий тайёргарлик кўрамиз. Тўғри тактика танланса, ҳар қандай рақибга қарши ўйнаса ва яхши натижага эришса бўлади. Мураббийларимиз шунинг устида иш олиб борадилар. Албатта, имкониятимиз бор. 1-тур учрашувигача бироз вақт бор. Энди бор эътиборни бўлажак ўйинга қаратамиз. 

- Жамоанинг кайфияти ва муҳит қандай? Анталиядаги йиғинда асосий эътибор нимага қаратиляпти?

-  Бундан аввал Дукентда шуғулландик. У ерда асосий юкламалар олинди. Бу ерга келганимизда дастлабки 3-4 кун давомида яна юкламалар олдик ва ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Катта “нагрузка” олиб ўйинга чиқиш ҳар қандай футболчига қийинчилик туғдиради. Ҳозир яна ўйинлар бўлади ва ҳар хил тактикалар устида ишлаяпмиз. Янги ўйинчилар ҳам келган. Ўз ўйинимизни шакллантирамиз. Жамоамизда муҳит аъло даражада. Барча футболчилар иноқ ҳамда бир-бирини қўллаб-қувватлашяпти. Машғулотларимиз анча қувноқ ва қизиқарли кечяпти. Муҳит яхшилигидан олаётган “нагрузка”ларимиз ҳам унчалик сезилмаяпти. Шундай руҳда давом этамиз. 

- Ўтган йили ҳам "Андижон" Анталияда йиғин ўтказганди ва бу чемпионат мобайнида ижобий таъсирини кўрсатган. Бу сафарги йиғиндан сўнг чемпионатга қанчалик таъсир кўрсатади, деб ўйлайсиз?

- Ўтган йили ҳам кучли рақибларга қарши ўйнаганмиз. Анталияда яхши шароитлар бор. Майдонлар сифати зўр ва рақиблар ҳам ажойиб. Футболчилар учун барча нарса мавжуд. Қанчалик фойда беришини мавсум бошланганида биламиз. Лекин барибир ижобий тарафдан катта таъсири бўлади. Аста-секин жамоавий ўйинни шакллантиришга кўпроқ урғу бериляпти. Ўртоқлик учрашувларида янги келган футболчилар тезроқ жамоамизга киришиб кетса, анча яхши бўлади. 

- Таркиб чиндан ҳам янги ижрочилар эвазига янада кучайтириляпти. Селекция ишларидан қанчалик қониқяпсиз?

-  Легионерларнинг яхши савияда эканлиги билиниб турибди. Жисмоний тайёргарлик устида ҳам ишлашяпти. Албатта, уларнинг ёрдами тегади. Бошқа келган ўйинчилар ҳам "Андижон"нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика