UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  4 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  3 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  8 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  8 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди Янгиликлар

"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди

"Андижон" Ильдар Маматказин ва Владимир Бубанья билан хайрлашди.

"Жамоамиз қишки селекция ишларини давом эттирмоқда. Таркибга янги футболчилар таклиф қилинаётгани билан бир қаторда жамоамиз сафини тарк этаётган футболчилар ҳам бор. Яқинда 7 нафар ўйинчи билан хайрлашилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

Бу сафар “Андижон” жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган яна икки нафар футболчилар – Владимир Бубанья ва Ильдар Маматказин билан ҳам шартнома якунлангани сабабли дўстона равишда хайрлашилди. Улар жамоамизнинг сардорлари сифатида оъзларидан ёрқин таассурот қолдира олдилар. 

Маълумот учун, Бубанья “Андижон”да уч йил давомида тўп сурди. У шу вақт мобайнида 77 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пасни амалга оширди.

Ильдар Маматказин эса фаолиятининг катта қисмини “Андижон” учун бағишлади. Катта футболга айнан “Андижон”да кириб келган ва футболчи сифатида илк қадамларини “Бургутлар”да қадам босди. У жамоамиз сафида ҳаммаси бўлиб, 132 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол урган. Шунингдек, голли пасларни ҳам амалга оширган.

“Андижон” клуби ҳамда унинг мухлислари жамоамизни шу пайтгача тарк этган футболчиларни ва шу жумладан Бубаня ҳамда Маматказиннинг қилган хизматларини ҳеч қачон унутмайди. Клуб мазкур ўйинчилар билан ёрқин ғалабаларни бирга нишонлади. Уларнинг кейинги фаолиятига муваффақият тилаб қоламиз.. 

Ҳаммаси учун раҳмат!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика