

– Ўйин ҳақида...
– Ўйин қизиқ бўлди. Бежизга турнинг марказий ўйини дейилмаганди. Бугунги об-ҳаво ўйин соат 17:00 да бошланишига қарамай, жуда яхши эди. Фақат ёмғир бироз халақит қилди. Умуман олганда эса, бугунги ўйин жуда чиройли, қизиқарли ва томошабоп ўтди, деб ўйлайман. Имкониятлар кўп бўлди. Айниқса, бизда вазиятлар етарлича эди, аммо улардан фойдалана олмадик.
– Терма жамоанинг ўқув йиғинлари 5-санадан бошланади. Сиз бу йиғинга чақирув олдингизми? Ҳар ҳолда, бизга келган маълумотларга қараганда, чақирув келган бўлиши керак.
– Тўғриси, бундан умуман хабарим йўқ. Клубга хат келган бўлса ҳам, мен ҳали бехабарман.
– Ўртада жароҳат олиб, иккита ўйинда қатнаша олмай қолдингиз. Ҳозирги ҳолатингиз қандай?
– Агар юз фоиз тайёр бўлмаганимда, 90 дақиқа ўйнай олмасдим. Ўтган ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилдим. Бу эса ўйинга юз фоиз тайёр эканимни билдиради.



