Игорь Сергеев: "Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни жуда хоҳлайман"
11 ноя 2016 08:40
Янгиликлар
Игорь Сергеев: "Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни жуда хоҳлайман"
"Ўйин қийин бўлди. Иорданияга қарши баҳс ўртоқлик мақомида бўлгани учун тактика ҳам янги эди, таркибда ўзгаришлар ҳам кўп бўлди. Мураббийлар қаерда хато қилганимизни тушунтириб беришади. Энг асосийси ғалаба қозондик", - дейди Сергеев.
- Голдан сўнг мухлислар томон югурдингиз...
- Голсиз сериям жуда чўзилиб кетганди. Мен ҳужумчиман, мухлислар мендан доим гол кутишади. Мен ҳам ҳар бир ўйинда гол уришни жуда хоҳлайман, барчадан кўра кўпроқ истайман. Аммо баъзида омад келмайди, баъзида ўзимда айб бўлади. Мухлисларнинг танқидларига тайёрман, лекин ҳақорат қилишса бунга ҳеч ким чидай олмаса керак. Олдинги омадсизликлар учун улардан узр сўрайман.
- Кўплаб мухлислар агар Сергеев Жанубий Кореяга гол урса ва биз ғолиб бўлсак барчасини кечиришларини айтишмоқда.
- Кўрдингиз бугун омадим келди ва гол урдим. Худо хоҳласа Жанубий Кореяда ҳам гол уришга уринаман. Ғалабани терма жамоамиздаги барча хоҳламоқда. Насиб қилса юртимизга ғалаба билан қайтамиз.
Нарзулла Сайдуллаев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар