UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  31 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..." Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..."

Ўзбекистон - Эрон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеевдан ўйин ҳақида ва голсиз сериялари хусусидаги саволларга жавоб олдик.


- Жамоамиз Бабаяннинг кўрсатмаларини тўғри бажара олмади. Ўзим ҳақимга гапирадиган бўлсам, ўйинимдан умуман қониқмадим, дея сўз бошлади Игорь Сергеев.

- Бабаян ўйиндан аввал сизларга айнан қандай кўрсатмалар берганди?

- Мураббий уларни кучли жиҳатларини алоҳида уқтирганди. Эрон терма жамоаси стандарт вазиятларида анча хавфли ўйнашини билардик. Аммо шунга қарамай айнан жарима зарбасидан сўнг гол ўтказиб юбордик.

- Ҳаммани қизиқтираётган савол: Игорь Сергеев нега гол ура олмаяпти?

- Бугунги баҳсда гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ...

- Тўғри, аммо Сергеев гол урмаганига анча бўпқолди-да.

- Билмадим.

- Гол уришингиз учун сизга нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавобни билганимда голлар уришни бошлаб юборардим...

- Учрашувдан сўнг Бабаян ечиниш хонасида сизларга нималар деди?

- Бу гап жамоамиз ичида қолгани яхши.

- Бугун мағлубият Хитой билан бўладиган бўлажак беллашувда салбий томондан таъсир этмайдими? Руҳий томондан жамоа синиб қолмайдими?

- Ўйлашимча, йўқ. Жамоамиздаги футболчиларнинг барчаси кучли, катта тажрибага бой. Футболчилар биринчи марта бу каби ҳолатга тушиб қолишгани йўқ. Шу боисдан бугунги натижа Хитой билан бўладиган учрашувга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Хитойни мағлуб этишни уддалаймиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -124   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика