Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"

Sherzod Nurmatov
4 ноя 2025
Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бунёдкор" (4:2) учрашувидан кейин "шерлар" ҳужумчиси Игорь Сергеев фикрларини билдирди.

"Биринчи таймда яхши ўйнадик. Бўшашганимиздан кейин 10 дақиқада 2 та гол ўтказиб юбордик. Ўйин сўнгида жуда асабийлик кузатилди. Лекин яхшики, йигитлар ўзларига келиб олишди ва учрашув охирида натижани мустаҳкамладик. Биринчи таймни зўр ўтказдик, иккинчисида анча бўшашдик. 

3:0 дан кейин диққат-эътиборни йўқотиш оқибатида голлар ўтказдик. "Бунёдкор" ҳужумчилари имкониятлардан унумли фойдаланиб кетишди. 

Мен қанча йилдан бери ўйнаётган бўлсам, агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди. Жамоа учун жон куйдириб ўйнасангиз, ҳаммаси ўз-ўзидан яхши кечади ва голлар ҳам урасиз. "Бунёдкор" вакиллари мени яхши ҳимоя қилди. Жамоавий ўйинни қуриш учун майдонда меҳнат қилдим. Муҳими, ғалаба қозондик. Мен гол урсам-у, жамоа ютқазганида, хурсандчилик кўнгилга сиғмасди. Мен гол урсам ва жамоа ҳам ютса, бу зўр", – деди Сергеев.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia