UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  0 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  24 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  15 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

Ички ишлар вазирлиги ОАВ ва интернетни тун-у кун мониторинг қилади Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги ОАВ ва интернетни тун-у кун мониторинг қилади

Вазирлар Маҳкамаси «Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади.

Бу ҳақда "Daryo" "UzDaily"га асосланиб хабар бермоқда.

Ҳужатга мувофиқ, Ўзбекистон ИИВ тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш хизмати; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармалари матбуот гуруҳлари негизида матбуот хизмати ташкил этилади.

Матбуот хизмати тизимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилади. Ушбу бошқарма бошлиғи лавозимига кўра, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби ҳисобланади.

Матбуот хизмати тизимига «Ўзбекистон Республики Ички ишлар вазирлигининг «Постда» — «На посту» газеталари ва «Қалқон» — «Шит» журналлари бирлашган таҳририяти киради.

Қарорда таъкидланишича, ИИВ матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини тун-у кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлайди, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдиради.

2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқланади, шу жумладан, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишлари ташкил этилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика