UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед" 1:2  0 07:20Испания Кубоги. "Алькояно" - "Реал Мадрид" 2:1, "Реал" турнирни тарк этди  0 07:15Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 07:15Бундеслига. "Аугсбург" - "Бавария" 0:1  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" 2:0  0 03:32Испания Кубоги. "Реал" кутилмаганда турнирни тарк этди  42 03:10АПЛ. Кавани ва Погба яна қутқарувчи ролида: МЮдан сафарда камбэк ва яна пешқадамлик  41 02:58"Ювентус" - Италия Суперкубоги соҳиби!  9 02:25Германия. "Бавария" ва "Лейпциг"да кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  1 01:10Расман: Миркомил Локаев - "Андижон" футболчиси  2 00:57АПЛ. "Манчестер Сити" марказий баҳсда қийин ғалабага эришди  15 00:29Испания Кубоги. "Алькояно" - "Реал". Асосий таркиблар маълум! Лунин 3 йил деганда "Реал"да дебют қилади!  5 00:20АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  18 00:04Италия Суперкубоги. "Ювентус" - "Наполи". Асосий таркиблар маълум!  10 23:53Расман: Фозил Мусаев - "Турон" футболчиси!  26

Ибра "Наполи"ни енгди, "Интер"нинг жахли чиқди ва бошқа учрашувлар: А Серия 8-тур якунлари Янгиликлар

Ибра "Наполи"ни енгди, "Интер"нинг жахли чиқди ва бошқа учрашувлар: А Серия 8-тур якунлари

Теглар :  Италия А Серия
21-22 ноябрь кунлари А Серия 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Ювентус" "Кальяри"дан кучлироқ

Андреа Пирло одатий 3-5-2 схемасидан бу сафар фойдаланмасликка қарор қилди ва 4-4-2 тактик схемасини қўллаб кўрди. Натижада ҳам Бернардески ҳам Кулушевски асосий таркибдан ўрин олди. Айнан швециялик ўйиндаги биринчи имкониятга эга бўлди, лекин Куадрадодан тўпни қабул қилган Кулушевскининг зарбасига аниқлик етишмади. "Ювентус" вазиятлар яратарди ва бу охир-оқибат голга олиб келди. Мората тўпни Криштиануга етказди, у эса жарима майдонига кириб, зарба йўллади. Танаффусгача "бьянконери" яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Куадрадо бурчак зарбасини амалга оширди, Демираль тўпни янада қулайроқ вазиятдаги Роналдуга етказди ва португалиялик яқин масофадан орадаги фарқни иккитага оширди. 

Иккинчи бўлимда умумий картина деярли ўзгармади, "Ювентус" ҳужум қилишда давом этди ва Куадрадо энг фаоллардан бири бўлди. Шу куни сардорлик боғичи билан майдонга тушган колумбиялик аввалига катта тезликда жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни яқин бурчакка йўналтирди, лекин Пирло шогирдлари бурчак тўпи билан кифояланишди. Бурчакдан яна Куадрадо тўпни ўйинга киритди ва Демиралнинг йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Ўйин охирроғида Бернардески қулай имкониятга эга бўлди, лекин Краньо бу сафар жамоасини қутқара олди. "Кальяри" эса айтарли вазият ярата олмади. Жамоа шу куни майдонга тушгани ҳам деярли сезилмади ва шу сабабли ҳисоб янада йирик кўриниш олмаганидан хурсанд бўлса арзийди. "Ювентус" эса яхши ўйин ўтказди, уч очко қўлга киритилди ва прогрессга умид бор.


"Интер"нинг жахли чиқди

“Буқалар”га қарши беллашув мезбонлар учун чиндан ўта муҳим эди, лекин ўйин старти Конте шогирдлари учун у қадар омадли бўлмади. Ҳужумлар якунланмай қолаверарди ва Сиригу деярли ишсиз қолиб кетди. Биринчи бўлимда барчаси шу йўсинда якунланарди, агар "нерадзурри" ҳимояси қўпол хатога йўл қўймаганида. Симоне Дзадза рақибнинг бу совғасини бегона қилмади. Бундан аввалроқ "Торино" сафида Симоне Верди жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. "Интер" ноқулай вазиятга тушиб қолганди, аммо асосий воқеалар ҳали олдинда кутарди.

Иккинчи бўлимда ҳам "Интер" учун муаммолар давом этарди. "Торино" ўн бир метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва мезбонларнинг собиқ аъзоси Ансальди кучли зарба билан орадаги фарқни иккитага оширди. Бу голдан кейин "Интер" "уйғонди" ва бир дақиқа ўтиб гол урди. Лукакунинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди, қайтган тўп учун курашда аввалига Ромелунинг ўзи фаоллик кўрсатди ва кейин Санчес уни дарвоза тўрига йўллади. "Интер" тезлик олди ва орадан 3 дақиқа ўтиб, яна гол урди. Лукаку бу сафар Санчеснинг узатмасидан кейин ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Бундан кейин бироз тин олган футболчилар охирги дақиқаларда яна фаоллашишди. "Буқалар" дарвозаси томон анчагина баҳсли пенальти белгиланди. Лукакуни бу масала умуман қизиқтирмасди ва бельгиялик ишонч билан имкониятидан фойдаланди. "Интер" орадан бир неча дақиқа ўтиб яна битта гол уришга эришди, Перишич олдинроқда турган Лукакуни қулай вазиятга чиқариб юборди, Ромелу эса ўз навбатида Лаутарони тўп билан таъминлади ҳамда аргентиналик адашмади. ЕЧЛдаги муҳим баҳс олдидан Конте шогирдлари учун муҳим ғалаба.


Златанни майдонда тўхтатиб бўлмаяпти

Етакчилар ўртасидаги беллашув катта қизиқиш билан кутилганди. Жамоалар дастлабки дақиқаларда у қадар ёрқин ўйин намойиш этмаган бўлса-да, уёғига анчайин томошабоплик борасида муаммо бўлмади. Вазиятлардан бирида Тео ажойиб узатмани амалга оширди Златан эса Кулибалини ортидан чиқиб келди ва тўпни дарвозага йўллади. Кулибали вазиятни ўнглаш учун олдинга ошиқди. Айнан Калиду тўпни Мертенсга етказди ва бельгиялик футболчи зарба йўллади, бироқ Доннарумма ўз ўрнида. Орадан яна икки дақиқа ўтиб посбон Бакайоконинг зарбасини "олди", Ди Лоренцо эса тўсинни нишонга олди. "Милан" эса биринчи бўлимда бошқа вазиятга эга бўлмади.

Иккинчи бўлим бошида эса Ребич қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига йўналтирди, у ерда эса Златан яна барчани ортда қолдирди. 8-учрашувда 10-гол ва янги рекорд. Афсуски жароҳат олгани сабаб Ибра учрашувни эртароқ якунлашга мажбур бўлди ва маълум муддат жамоасига ёрдам бера олмайди. "Наполи" орадаги фарқни шу заҳоти қисқартирди. Бакайоко тўпни рақибдан олиб қўйди ва Лозано жарима майдонидаги Мертенсни тўп билан таъминлади ҳамда Дрис адашмади. Аммо орадан кўп ўтмай Бакайоко яна тўп учун курашга киришди, лекин бу сафар натижа у қадар идеал бўлмади ва "Милан"нинг вазифасини осонлаштирди. "Наполи" ундан кейин ҳам қулай имкониятлар эга бўлди, лекин фойдалана билмади. Ўйин сўнгида эса захирадан ўйинга қўшилган Хеуге "Наполи" ҳимояси ўнг қанотини яна бир бор доғда қолдирди ва А Сериядаги илк голини уришга муваффақ бўлди. "Милан" етакчиликни сақлаб қолди, лекин Златансиз қийин бўлиши аниқ. "Наполи" эса ҳимоя чизиғидаги камчиликлари устида ишлаши талаб қилинади.


Ноқулай об-ҳаво "Лацио"га "Кротоне" билан баҳсда тўсиқ бўла олмади

"Акулалар" мавсумнинг асосий аутсайдери ва ғалаба қозонмаган ягона жамоа. "Ювентус"га қарши ўйиндан кейин "Лацио"га ҳам осон бўлмаслиги тахмин қилинганди. Қўшимчасига ёмғир ёғиб, майдон ҳолати "бургутлар" ҳужум уюштиришини янада қийинлаштирарди. Аслида нормал ҳаёт тарзида бу ўйин қолдирилган бўларди. Аммо ҳозир А Серия графиги бунга имкон бермайди. Табиийки, ўйин ҳаводан етказиладиган узатмалар орқали қурилди ва уларнинг бирини Иммобиле голга айлантирди. "Лацио" анчагина қулай имкониятларга эга бўлди, лекин тўп дарвоза тўрига "боришни истамасди". Нафақт ҳаво, балки "Кротоне" дарвозабони ҳам бунга тўсқинлик қиларди. Мезбонлар эса олдинга ўтиш ҳақида деярли ўйламасди.

Иккинчи бўлимда вазият бироз яхши томонга ўзгарди, майдон бироз қуригандек. Бундан Хоакин Корреа фойдаланди, ярим ҳимоячи рақибларини доғда қолдиргач, ўткир бурчакда бўлишига қарамай тўпни дарвозабон ета олмайдиган тарзда йўллади. Кейин яна ёмғир ёға бошлади, бу эса "Лацио"га ноқулайлик туғдирарди, лекин "бургутлар" ниятига етиб бўлганди ва уларга ортиқ гол керак эмасди. "Кротоне" эса ўйин охиригача Пепе Рейнани амалда безовта қила олмади. ЕЧЛ баҳсидан олдин баъзи футболчиларнинг сафга қайтгани, "бургутлар" мухлисларини хурсанд қилмай қолмайди.


"Рома" "Парма"ни йирик ҳисобда енгди

Пауло Фонсека ушбу беллашувдан аввал жароҳат сабабли қатор футболчиларидан айрилди. Бироқ бошқа футболчилар имкониятга эга бўлди. Мисол учун, Борха Майораль. Испаниялик футболчи анча фаол эди ва айнан у Спиннацоланинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. "Парма" эса ҳужумда вазият ярата олмасди. "Рома" бундан фойдаланди ва тинмай ҳужум уюштирди. Спиннацола қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Майоралга узатди, ҳужумчи ўз навбатида Мхитарянни тўп билан  таъминлади, Генрих эса 35 метрлардан ажойиб зарба билан орадаги фарқни иккитага оширди. "Рома" масалани танаффусгача ҳал қилиб қўя олди. Карсдорпнинг узатмасидан кейин Мхитарян яна тўпни дарвоза тўрига йўналтирди. 2-учрашувдаги 4-гол.

Танаффусдан кейин ҳам жамоалар баъзи вазиятларга эга бўлган бўлса-да, уч очко тақдири ҳал бўлганини барча тушиниб турарди. Меҳмонлар сафида Верету, Жервинью имкониятга эга бўлган бўлса, ўйин охирида Мхитарян хет-трик қайд этиши мумкин эди. Бироқ Сепе армениялик футболчининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. "Рома" 3-поғонада қолди, "Верона" билан ўйиндаги техник мағлубият бўлмаганида, янада юқорироқ бўлармиди?! "Парма" А Серия етакчиларидан бири билан ўйнаган бўлса-да, бу қадар кучсиз ўйин кўрсатишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Шунингдек: "Аталанта" ва "Специя" дарвозаларни ишғол қила олишмади, "Удинезе" минимал ҳисобда "Женоа"ни мағлуб этди, "Болонья" сафарда "Сампдория"ни енгди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
24 ноя 17:23:12
Рахматилло Исманов
А серияда интирега кучайган!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика