

Футболчи фаолиятини Италияда давом эттиришни режалаштирмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 22 ёшли аргентиналик футболчи вазиятни "Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуринью билан телефон орқали муҳокама қилган. Суҳбат давомида футболчи ҳозирги жамоасини тарк этмоқчи эмаслигини билдирди. Пас "Реал"га қизиқиш билдиргани учун миннатдорчилик билдирди, бироқ "Комо"да янада ривожланиш учун кўпроқ имкониятларга эга эканлигини таъкидлади.
Мадрид клуби футболчини 80 миллион еврога қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда. Аргентиналик футболчи жорий мавсумда Италия чемпионатида тўққизта ўйин ўтказиб, учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.



