UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади Янгиликлар

Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади

Теглар :  ПФЛ Нефтчи
Жорий мавсум учун қишки трансфер ойнаси 25 февраль куни ўз якунига етганди.

Трансфернинг сўнгги кунида "Нефтчи" клуби 4 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган бўлиб, кейинчалик аниқланишича, ундаги айрим ҳужжатлар сохталаштирилган бўлган.

ПФЛ мутахассисларини "Нефтчи" клубига "Цементчи" жамоасидан келиб қўшилган футболчиларга тегишли айрим ҳужжатлар шубҳалантирган. Кейинчалик мазкур масалада ўрганишлар олиб борилди ва айрим жиҳатлар қайта текшириб чиқилди. Шундан сўнг ПФЛ Ассоциациянинг махсус инспекциясига мурожаат қилиб, мазкур ишни тўлиқ ўрганиб чиқишни сўради.

Ўтган давр давомида махсус инспекция тўпланган барча маълумотларни ўрганиб, "Нефтчи" ва "Цементчи" вакиллари билан суҳбатлар ўтказди ҳамда масалага ойдинлик киритди. "Цементчи" таркибида рўйхатдан ўтган 4 футболчининг шартномаси якунига етмаган бўлса-да, айни вақтда "Нефтчи" клубида фаолият олиб бораётган ходимлар 25 февраль куни Лигага юкланиши лозим бўлган ҳужжатларни сохталаштирган.  

Регламентнинг бузилиши ҳолатлари аниқланганидан келиб чиқиб, айбдор шахслар ва клубга нисбатан санкция қўллаш учун ушбу иш ЎФА тегишли қўмитасига оширилди. Қўмита қарор қабул қилгач, бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика