

Ўйин шанба, 14 ноябрь куни Брагадаги "Мунисипал-ди-Брага" стадионида бўлиб ўтади. Аввалроқ миллий жамоа футболчилари баҳсга Роналду терма жамоада тўп сурган еттинчи рақамли либосларда тушиши хабар қилинган эди.
— Унинг иштирок этишини хоҳлайсизми?
— Билмайман. Бу унинг ўзига боғлиқ, — дейди Жезушнинг сўзларини Record нашри.
41 ёшли Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги дебютини 18 ёшида, 2003 йил 20 август куни Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида (1:0) иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб ўтказган эди. Ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида жами 234 та ўйин ўтказиб, 146 та гол ва 45 та голли узатмага муаллифлик қилди. Роналду Европа чемпиони (2016) ва икки карра УЕФА Миллатлар лигаси ғолибига (2018/2019 ва 2024/2025 йиллар мавсуми) айланган.



