UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  0 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  2 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1

Ҳамиджон Актамов: “Кучли ёмғир ўйинимизга салбий таъсир қилди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Кучли ёмғир ўйинимизга салбий таъсир қилди”

Олий лига ўн саккизинчи туридан жой олган “Олмалиқ” — “Қизилқум” жамоалари (2:3) учрашувидан сўнг, бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилмади.
Аммо баҳс якунлангач, навоийликлар бош менежери Ҳамиджон Актамов “Қизилқум” ПФК Матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

— Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа турлича кайфиятда ҳозирлик кўрганлиги табиий, албатта, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Олмалиқ” мавсумнинг иккинчи ярмини кетма-кет мағлубиятлар билан бошлаганлиги туфайли бугун фақат ижобий натижани кўзлаб майдонга тушишини тахмин қилгандик. Ўйин давомида бу ўз тасдиғини топди. Менимча, бугун мухлислар голларга бой, чиройли футбол томоша қилишди. Биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан йигитларимиз унумли фойдаланиб, танаффусга яхши кайфиятда чиқишгандик. Афсуски, иккинчи бўлимда ёққан кучли ёмғир ҳар икки жамоа ўйинини ҳам “бузди”.  Агар ёмғир бўлмаганида ўйин янада голларга бой бўлиши ҳам мумкин эди. Асосийси, сафарда жиддий рақиб устидан зафар қучиб, уйга муҳим уч очко билан қайтадиган бўлдик.
Жамоамиз ғалабасига катта ҳисса қўшган барча йигитларга, шунингдек, узоқ Навоийдан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган кўпсонли мухлисларимизга раҳмат айтаман.

Ҳимоя чизиғимизда айрим муаммолар борлиги рост. Айни пайтда тажрибали футболчилар Алишер Юсупов, Отабек Нарзуллаевлар жароҳатини тузатиш билан банд. Ишонаманки, тез кунларда улар яна сафга қайтишади.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика