Ҳамиджон Актамов: "Кубокда ташашамиз ва насиб қилса охиригача борамиз"

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2020
Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин биз кутгандан ҳам яхшироқ бўлди. Жанговор, яккакурашлага бор ўйин бўлди. Менимча дуранг адолатли бўлди. Майдонни ва бошқа факторлани ҳисобга олиб шунга яраша тактика танлагандик. Ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, вазиятлардан фойдалана олмадик ва дуранг бўлди.

Мавсум қизиқ бўлди деб ўйлаймайман, пандемия, танаффуслар ва бошқалар. Биз эмас барча клублар анча қийналишди.

Кубокда ташашамиз ва насиб қилса охиригача борамиз", - дейди Ҳамиджон Актамов.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia