Ҳамиджон Актамов: "Фикримча Чемиртан Ўзбекистондаги энг кучли легионер"
18 сен 2016 10:34
Янгиликлар
Ҳамиджон Актамов: "Фикримча Чемиртан Ўзбекистондаги энг кучли легионер"
"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг меҳмонлар менежери Ҳамиджон Актамов "Бухоро" матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди:
"Ўйин кутилганидек шиддатли кўриниш олди. Бугун "Бухоро" бизлардан ҳар жабҳада устун ўйнаб, ҳақли ғалабага эришди. Ўйлайманки бугун бухороликлар мавсумдаги энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Биз бу рақибнинг жуда кўп уйинларини тахлил килдик, лекин бугун улар умуман бошқача футбол намоиш этишди. Биз умуман мезбонлардан бундай ўйинни кутмагандик. Учрашув давомида Фомин ўзини ажойиб томондан кўрсатди ва бизнинг ҳужумчиларимизга умуман имкон бермади.
"Бухоро" Вадим Чемиртанни ўз сафига қўшиб олгани жамоа ўйинини жуда кучайтирди десам хато булмайди. Фикримча Чемиртан Ўзбекистондаги энг кучли легионер саналади. У яримта имкониятдан унумли фойдалана олиш қобилиятига эга", - дейди Актамов.
"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар