Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик"
14 авг 2024 21:52
Янгиликлар
Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик"
Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Хоразм"-"Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Албатта, бугунги ўйин осон ўтмади. Шуни айтишим мумкин, биз 2 очко йўқотдик. Очколарни бой беришни тугатишимиз керак. Ҳар бир жамоанинг ҳам мақсади бор. Битта гол ғалаба учун етарли бўлади, юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик.
- Жамоага янги қўшилган ёш футболчилар ҳақида фикрингиз?
- Ёшларни таркибга жалб этдик, уларнинг иқтидорига шубҳа йўқ. Бирданига тўлиқ ёшларга имконият бера олмаймиз. Про-лигадаги ўйинлар осон ўтмаяпти. Ўйинлар мобайнида уларни катта футболга тайёрлаб борамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар