UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  7 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  96 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6

"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири" Янгиликлар

"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"

"Хоразм"да нима гаплар?

Янги мавсумда “Хоразм” жамоасида Сергей Токов иш бошлади. Жамоа Александр Ежов ва Сергей Токов мураббийлигида Тошкентда тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Ўтказилаётган йиғин ҳамда мавсум олдидан қўйилган мақсадлар ҳақида жамоа мураббийи Сергей Токов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Йиғинларни бошладик. Секин-аста иш жараёнига киришмоқдамиз. Селекция ишлари ҳам давом этяпти. Умуман олганда, барчаси режа асосида кетмоқда", — дейди Сергей Токов.

— Таркибга яна кимлар қўшилиши мумкин?

— Жамоа, албатта, энг яхши футболчилар билан шартнома имзолашни истайди. Буни вақт кўрсатади. Кимларни қўшиб оламиз ёки олмаймиз — изланишлар давом этмоқда. Айрим позицияларга легионер футболчилар ҳам кўриб чиқилмоқда. Маҳаллий йигитлар орасидан бизга кераклиларини аниқлаб олдик. “Сурхон”дан Нодир Абдухолиқов ва Суннатилла Ҳамиджоновни яхши биламан. Айтганимдек, легионерлар бўйича музокаралар кетяпти.

— Раҳбарият олдингизга қандай вазифалар қўйган?

— Мақсадларимиз доим улкан. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Шу билан бирга, жамоа таркибини ёшартиришга ҳам эътибор қаратамиз. Хоразмлик ва бошқа ҳудудлардан бўлган ёш футболчиларни кўриб чиқамиз. Бу ўзимга ҳам ёқади. Клуб раҳбариятининг мақсадларидан бири ҳам шу.

— Жаҳон чемпионати билан боғлиқ зич тақвим мураббийлар учун қанчалик қийинчилик туғдиради? Апрель ойида олти тур ўтказилиб, кейин катта танаффус юзага келади…

— Ишни тақвимга мос равишда тузишга тўғри келади. Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири. Бу катта муаммо туғдирмаслиги керак. Бу борада тажриба бор. “Сурхон”да ишлаган пайтимда ҳам шунга ўхшаш вазият бўлган. Жаҳон чемпионатининг аҳамиятини яхши тушунамиз. Биз, мураббийлар, жамоани тайёрлашда ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетишни билишимиз керак.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 янв 21:39:39
Жалоладдин Мухаммадович✈
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сергей Токов анчадан бери куринмаётган эди. Зур аклли тренер , негадир бош мурабийликга чакиришмайди, ( булганда хам , асосан куткарувчи сифатида бош мураббий булган )
Анчадан бери эмас менимча 1 йил ишламад
+1   
06 янв 19:58:51
Фарход
Сергей Токов анчадан бери куринмаётган эди. Зур аклли тренер , негадир бош мурабийликга чакиришмайди, ( булганда хам , асосан куткарувчи сифатида бош мураббий булган )
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика