

"Тўғрисини айтсам, уч очкони ўзимиз бериб қўйдик. Бу очколар бизники бўлиши керак эди. Бошқа сўзлар топа олмаяпман. Агарда "Андижон" вазиятлар яратиб ташлаб, ура олмаётган бўлганида, бу бошқа гап эди. Ўзимизга ўзимиз қилдик. Бешта гол уриш ўрнига, ўз айбимиз билан учта гол ўтказдик. Мухлислар олдида узр сўрайман. Бундай ўйин билан уч очко олиш керак", - деди Ҳаким Фузайлов.



