

"Асло, ҳали шартномамнинг яна бир йили бор. Ишқибозларга менинг кетишимни кутишлари шарт эмас. Улар бу ерда менга ҳаммаси ёқаётганини билишади. Ўтган 10 йил ичида 19 маротаба соврин ва унвонларни қўлга киритиш - бу ёмон натижа эмас. Шундай экан, 10 йил ичида 20- бор ғалаба қозониш - ростини айтсам, бу умуман ёмон кўрсаткич бўлмайди", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери "шаҳарликлар"ни бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.



