

“Бу энди бизнинг қўлимизда эмас. Аввал шундай эди, энди йўқ. Бизда ҳали ўйинлар бор. Кўрамиз, нима бўлишини", — деди Гвардиола BBC нашрига.
Мавсум тугашига уч тур қолганида "Манчестер Сити" 71 очко билан 2-ўринда. Турнир жадвалини 76 очко билан "Арсенал" бошқармоқда. "Шаҳарликлар"нинг бир ўйин захираси бор.
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Манчестер Сити" "Брентфорд" билан, "Арсенал" эса "Вест Хэм" билан учрашади.



