

Ушбу натижа Хосеп Гвардиола жамоасининг чемпионлик пойгасидаги устунлигини йўқотди. Энди "Ман Сити" "Арсенал"дан 5 очко ортда қолмоқда (бир ўйин захирада).
"Канонирлар"да АПЛда учта ўйин қолди: "Вест Хэм"га қарши (10 май, сафарда), "Бернли"га қарши (18 май, ўз майдонида), "Кристал Пэлас"га қарши (24 май, сафарда). "Ман Сити" эса яна тўртта ўйин ўтказади: "Брентфорд" (9 май, ўз майдонида), "Кристал Пэлас" (13 май, ўз майдонида), "Борнмут" (19 май, сафарда), "Астон Вилла" (24 май, ўз майдонида).



