Гвардиола: "Агуэро икки аҳмоқ мураббий туфайли сўнгги икки учрашувда майдонга тушмади!"
09 сен 2017 12:25
Янгиликлар
Гвардиола: "Агуэро икки аҳмоқ мураббий туфайли сўнгги икки учрашувда майдонга тушмади!"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэро сўнгги учрашувларда нега кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида тушунтириш берди.
"Агуэронинг аҳволи жойида. Сўнгги вақтларда у майдонга тушмаяпти, бунга икки аҳмоқ мураббий сабаб! Серхионинг сифатларига ҳеч ким шубҳа қилмайди, бироқ таркибимизда 20 ёки 21 нафар футболчи бор. Биз футболчиларга адолатли бўлишимиз ва ҳаммага бир хил қарашимиз керак.
Агуэро ўйнаётганида мамнун бўлиб, ўйнамаганида ғазабланадиган одам эмасман. Уч боланинг отасиман. Мен фақат адолатли бўлишни истайман. Уларда қуйидаги гапни айтиш учун сабаб бор: "Мен ўйнашга муносибман". Нафақат Агуэро, бошқалар ҳам шундай дея олади" - дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар