UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  2 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2

"Грузияда "Пахтакор", Самарқанд ва ўзбек палови ҳақида жуда яхши билишади". "Торпедо Кутаиси"да ўйнаётган Мурод Тўйчибоев билан интервью Янгиликлар

"Грузияда "Пахтакор", Самарқанд ва ўзбек палови ҳақида жуда яхши билишади". "Торпедо Кутаиси"да ўйнаётган Мурод Тўйчибоев билан интервью

Бугунги кунда Европанинг кўплаб чемпионатларида ўзбекистонлик футболчилар тўп тепаётгани янгилик эмас.

Фаолияти давомида "Металлург", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Динамо", Бангладешнинг "Арамбат", "Бразерс Юнион" клубларида ўйнаган ҳамюртимиз Мурод Тўйчибоев яқинда Грузиянинг "Торпедо Кутаиси" жамоаси аъзосига айланди. Шу муносабат билан футболчи билан алоқага чиқдик ва қатор мавзуларда суҳбатлашдик.

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг Грузия чемпионатида ўйнаши кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади. "Торпедо Кутаиси"га ўтишингиз қай тариқа юз берди?

- Авваламбор ассалому алайкум. Грузия жамоасига агентлар орқали келдим. Қишда олдимда Беларусь чемпионатидан ҳам вариант бор эди. Лекин, улар фақат кўрик учун чақиришди. "Торпедо Кутаиси" эса 90 фоизлик шартнома таклиф қилди. Клубдаги шароитлар менга ёқди. Якунда шу жамоани танладим. 

- Бир муддат Бангладешнинг "Арамбат", "Бразерс Юнион" жамоалари шарафини ҳимоя қилдингиз. Демак, Грузия сиз учун олдинга ташланган катта қадам, десак тўғри бўладими?

- Ҳа, маълум вақт Бангладешда ҳам ўйнашимга тўғри келди. "Торпедо Кутаиси" албатта ортга эмас, олдинга ташланган қадам. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Бундан ҳам яхши ва кучли чемпионатларда тўп тепиш ниятим бор. 

- Янги жамоангиз сизни қандай кутиб олди? Клубдаги шароитлардан кўнглингиз тўлдими?

- Жамоага келган илк кунимданоқ мени яхши кутиб олишди. Машғулотларга ҳам тезда киришиб кетдим. Мураббий ҳам, жамоадошларим ҳам мени ҳурмат қилишади. Шароитлар аъло даражада, таърифга тил ожиз. Клуб менга яшашим учун квартира ҳам берди. Умуман олганда ҳаммаси яхши. 

- "Торпедо Кутаиси"да аввалги жамоаларингизда гувоҳ бўлмаган қайси жиҳатларни кўра олдингиз?

- Бу ерда фақат футбол ҳақида ўйлайсиз. Қолган ҳамма нарса мавжуд.

- Ўзбекистон чемпионатида ҳам грузиялик футболчилар сони ортмоқда. Яқиндан кўриб ва кузатиб уларнинг асосий устун жиҳатлари нимада эканлигини айта оласизми?

- Суперлигамизда ҳам грузиялик футболчилар тўп тепаётганидан хабарим бор. Футболчининг ҳаёти шундай. Ризқни қаерда берса ўша жойда ўйнайди.  Уларнинг устун томони жисмоний жиҳатдан бақувват ва бўйдорлиги билан ажралиб туради.

- Юртимиздаги фаолиятингиздан қай даражада кўнглингиз тўлган? Сизга нисбатан ноҳақликлар бўлганми?

- Қайсидир жамоадаги фаолиятимдан кўнглим тўлган, яна қайсидир клубдаги ҳаракатларимдан эса аксинча қониқиш ҳосил қилмаганман. Булар ҳақида гапириб берсам суҳбатимиз чўзилиб кетади. Ноҳақликлар кўп бўлган. Аммо, ҳозирда буларни эслашни ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Бугунги кунимдан хурсандман. 

- "Торпедо Кутаиси" жуда ҳам тарихий жамоа ҳисобланади. Собиқ иттифоқ даврида бу жамоа билан "Пахтакор"нинг йўллари кўп кесишган. Умуман Грузияда Ўзбекистон деганда биринчи навбатда нимани тушунишади?

- Ҳа, гапларингизни барчаси рост. Мазкур клубни ўзига яраша тарихи бор. Ўзбекистон деганда жамоадошларим, маҳаллий мухлислар "Пахтакор" клубимизни яхши билишади. Шунингдек Самарқанд, Бухоро каби тарихий жойларимиз ҳақида ҳам маълумотга эгалар. Ва албатта севимли таомларимиздан бири паловни жуда яхши кўришар экан. Уларга Ўзбекистон чиройли, тинч ва осуда мамлакатлигини айтиб берганман.

- Пайтида "Нефтчи", "Навбаҳор" каби водий клублари шарафини ҳимоя қилгансиз. Сизнингча водийда футбол ўсяптими?

- "Навбаҳор"да кўзга кўринарли ўзгаришларга қўл урилмоқда. "Нефтчи"га келсак, менимча бу жамоа жорий мавсумда Суперлигага қайтса керак. Чунки, таркибга тажрибали ва маҳоратли ижрочилар жалб қилинган. Биласизми, футболда ҳаққонийлик бўлса ижобий натижаларга эришиш мумкин. 

- Грузияга агентлар орқали келдим, деб айтдингиз. Ҳозирги пайтда футболда агентларнинг ўрни қай даражада? Лекин, ёш футболчилар бу борада алданиб қолаётган ҳолатларни ҳам кўрмоқдамиз...

- Агентлар сони кўпайиб бормоқда. Уларнинг аксарияти ўз чўнтагини ўйлайди, ишининг устаси эмас. Ёшларга пулга қизиқиб шошилинчда агент танлашда хато қилмасликларини сўраб қолган бўлардим.

- Ажойиб суҳбат учун ташаккур. Айтадиган гапларингиз, тилакларингиз бўлса марҳамат... 

 - Юртимиз тинч бўлсин. Тез орада Суперлига баҳслари старт олади. Барча иштирокчи жамоаларга омад тилайман. Суҳбат учун сизга ҳам раҳмат.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика