UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Қуръагача...  0 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  2 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  6 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2

Гаттузо касаллиги ҳақида: “Айримлар бир ойлик умрим қолган деб ўйламоқда” Янгиликлар

Гаттузо касаллиги ҳақида: “Айримлар бир ойлик умрим қолган деб ўйламоқда”

“Наполи” устози Женнаро Гаттузо соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.

“Сўнгги 12 кун давомида ўзимда эмасдим. Мен барчага, айниқса, ойнага қараб, ғалати ёки ноодатий нарсани кўрадиган болаларга мурожаат қилмоқчиман: ҳаёт гўзал. Барчасини қадрига етинг.

Йигитлар ҳам мени бу ҳолатда кўриб, азоб чекишмоқда, буни биламан, аммо тирикман. 10 йилдан бери миастения касаллиги билан оғрияпман, учинчи маротаба бундай кучли таъсир юз бермоқда. Бироқ, бу ўтиб кетади ва кўзим ҳам ўз жойига келади.

Гап фақат ташқи кўринишимда эмас. Бундай ҳолатда ўзингизни ҳақиқатан ҳам жуда оғир ҳис этасиз. Кунига 24 соат давомида кўзлар буюмни тўғри кўра олмайди, бу чарчатади. Фақат мен каби аҳмоқ ишлашда давом этади.

Барибир, ҳаётимда бундан ҳам ёмонроқ нарсалар бўлган. Баъзилар эса яшашимга бир ой вақт қолган деб ўйламоқда, аммо ишонтириб айтаманки, барчаси жойида. Бир кун келиб вафот этсам, ўзим яшаган жойга боришни истайман: футбол майдонига”, дейди Гаттузо.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо миастения – аутоиммун касаллигига чалинган. Бу мушакларнинг патологик тез чарчаши билан юз берадиган хасталик ҳисобланади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика