Гари Невилл: "Ҳозир МЮ АПЛда чемпионликка тайёр эмас"
18 окт 2016 12:10
Янгиликлар
Гари Невилл: "Ҳозир МЮ АПЛда чемпионликка тайёр эмас"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Жозе Моуриньо жамоасининг "Ливерпуль" билан баҳсдаги дурангига фикр билдирди.
"Бу баҳс МЮнинг ҳозирги даражасини кўрсатиб берди, улар чемпионликка тайёр эмас. Вазият Моуриньо "Челси"га қайтиб, соврин юта олмаслигини тан олганига ўхшаяпти. "Ливерпуль"га қарши баҳсда стандартлар кам бўлди, улар қарши ҳужумда муваффақиятга эриша олишмади, чунки футболчилар ўз дарвозасига яқин ўйнашди.
МЮ Моуриньо келишига қадар трансфер ойналарида ёмон ишлади.
Моуриньонинг "Челси"си биринчи мавсумда бир неча нафар футболчи харид қилди, иккинчисида эса - жамоани қуриш ишлари якунланди. У нима қилаётганини билади. Ҳозир Жозега ишонмаслик учун сабаб йўқ" - дейди Невилл.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар