Галлиани: «Эль-Шаарави учун 30 миллион евро таклиф қилишганди»

«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани клуб ҳужумчиси Стефан Эль-Шааравига таклифлар бўлганини айтиб ўтди.

«Эль-Шаарави борасида яхшигина таклиф олганимиз ҳақида ҳеч кимга айтмагандик. Клуб номини айтмайман, аммо бу катта клуб эди.

Мен бу ҳақда футболчининг агентига айтгандим, Эль-Шаарави Конфедерациялар кубогидан қайтиб келгач мен у билан гаплашиб олдим.

Биз уни сотмоқчи эмасмиз, шунчаки унинг оила аъзоларига таклиф бўлганини айтиб қўйдик ҳолос. Ҳеч нимани яширишни истамадик.

Ундан нима қилмоқчи эканини сўрадим. У «Милан»да олаётган маоши ўзини қониқтиришини маълум қилди.  Эль-Шаарави – «Милан» фанати ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмас.

Таклиф қанча миқдорда эди? 30 миллион евродан кўпроқ», – дейди Галлиани.


Манба: sports.ru