

Манбанинг хабарига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Англияга етиб борган.
Олдинроқ Гакпо учун мерсисайдликлар 37 миллион фунт ва яна 13 миллион бонус сифатида сарфлагани, шартнома 2028 йилгача мўлжаллангани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Коди жорий мавсум ПСВ сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди.



