UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  4 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинш 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Эронга боради Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Эронга боради

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Эронга боради.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз саралашда Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда вакилларимизга Қирғизистон, Туркманистон ва Непал рақиблик қилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидаги саралаш беллашувлари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. "A" ва "B" гуруҳи жамоалари Осиё чемпионатига кимлар боришини айнан Табризда билиб олишади. Форслар юрти мезбонлик қиладиган саралаш ўйинлари 15-17 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигида Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Эронга 13 октябрь куни Истанбул орқали учиб кетади.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика