UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  68 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  1 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  13 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  11 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  14 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0

Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига 30 март куни қуръа ташланади Янгиликлар

Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига 30 март куни қуръа ташланади

Тарихда илк маротаба ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 30 март куни бўлиб ўтади.

Маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Grand Fourwing Hotel меҳмонхонасида ўтказилади. Жамоалар 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаларига кўра 5 та саватчага ажратилади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан жой олди. Шунингдек, мазкур саватчада Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси ҳам жойлашган.  

Жами 21 терма жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳда 6 та, учта гуруҳда 5 тадан жамоа плей-офф босқичи учун курашади. Ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда ўтказилади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика