U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
15 май 2025
Осиё футбол конфедерацияси 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш санасини маълум қилди.

Унга кўра, маросим 29 май куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади.

Жамоалар охирги 3 та мусобақадаги кўрсаткич бўйича саватчаларга тақсимланган. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган. Саралаш босқичига Камбоджа, Хитой, Индонезия, Иордания, Қирғиз Республикаси, Мьянма, Қатар, Тожикистон, Таиланд, БАА ва Вьетнам мезбонлик қилади.  

Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган мусобақанинг саралаш ўйинлари 1-9 сентябрь кунлари ўтказилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com