UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  19 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  21 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралашини Эронда ўтказади Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралашини Эронда ўтказади

Шу йилнинг 15–17 октябрь кунлари Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Мазкур минтақанинг саралаш беллашувлари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ йўлланмаси учун Қирғизистон, Туркманистон ва Непалга қарши баҳс юритади. “B” гуруҳида мезбон Эрон термаси Афғонистон ва Тожикистон билан куч синашади.

Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Саралаш ўйинлари  15–17 октябрь кунлари ўтказилади. Қуйида Ўзбекистон термаси ўрин олган “А” гуруҳи тақвими билан танишинг.

Футзал бўйича ОЧ саралаши

“А” гуруҳи. 15–17 октябрь

Табриз шаҳри, Эрон

15 октябрь, якшанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Непал

18:00  Қирғизистон – Туркманистон

16 октябрь, душанба

15:30  Непал – Қирғизистон

18:00  Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон

18:00  Туркманистон – Непал

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда. Аввалроқ Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этадиган футзалчилар рўйхати эълон қилинганди.

Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика