UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10"Реал Мадрид" "Олтин тўп" соҳибини сотиб олмоқчи  1 23:48А Серия. "Рома" — "Торино". Шомуродов захирада қолдирилди  6 23:26ЖЧ-2026 саралаши қуръаси делегациялар ва журналистларнинг бевосита иштирокисиз онлайн тарзда ўтказилади  0 23:09Хуммельс "Реал"нинг "Олтин тўп"га бойкотини Трампнинг хатти-ҳаракати билан таққослади: "Бошқаларга ҳурматсизлик қилиш яхшимас"  3 22:42Месси яна бир шахсий совринни қўлга киритиши мумкин. Даъвогарлар орасида Неймар ва Де Брюйне бор  5 22:25Ҳакимига учта суперклуб қизиқиш билдирмоқда  3 22:10Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  3 21:57Ла Лига доирасидаги "Валенсия" - "Реал" ўйини даҳшатли сув тошқини туфайли қолдирилди  4 21:36Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин гувоҳига айландик"  5 21:23Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз майдонида ютқазди, Машарипов тўлиқ ўйнади  0 20:53"Барселона" Леаунинг "Милан"даги ҳолатини кузатмоқда  7 20:26Суперлига. "Пахтакор" — "Андижон" 3:1. Highlights  4 20:07Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этиб, мусобақа жадвалининг 3-ўрнига кўтарилиб олди  15 20:02Клопп Рамос ҳақида: "Серхио ажойиб футболчи, аммо..."  18 19:34Лаутаро: "Олтин тўп" рейтингида 7-ўриндан кўпроғини кутгандим"  9

Футболчи билан тузилган шартнома 20 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказилиши лозим — ЎзПФЛ Янгиликлар

Футболчи билан тузилган шартнома 20 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказилиши лозим — ЎзПФЛ

Лига футболчи ва мураббийлар билан имзоланадиган меҳнат шартномаларини босқичма-босқич тартибга келтирди.

Одатга кўра, футбол клуби футболчи ёки мураббий билан имзоланган меҳнат шартномасини 30 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказиши лозим эди. Эндиликда мазкур давр 20 кун этиб белгиланди. 

ФИФА талабига кўра, профессионал футбол клуби ҳамда футболчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси 30 кун ичида махсус платформада акс этиши ва ҳар бир футболчига махсус рақам олиниши керак. Лига бу ишни амалга ошириши учун маълум вақт керак бўлади. Шундан келиб чиқиб, футбол клуби меҳнат шартномаси имзоланган кундан бошлаб 20 кун ичида уни Лига рўйхатидан ўтказиши шарт. “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 12.2-бандига айнан шундай ўзгариш киритилди.  

Имзоланганига 20 кундан ошган шартномани MyLeague электрон платформасига юклаш имкони мавжуд бўлмайди. Қўшимчасига, регламент талаби вақтида бажарилмагани учун футбол клубига жарима интизом чораси қўлланилади. Санани қайта ўзгартириш эса клубнинг футболчи ёки мураббий меҳнатига ҳал тўлаш масаласидан келиб чиқиб, қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика