Франциянинг 6 карра чемпиони 6 даражали дивизионига тушириб юборилди

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 14:10
"Бордо" яна қуйи дивизионга туширилди.

Франциянинг олти карра чемпиони 2026/27 йилги мавсум учун миллий даражадаги барча мусобақалардан четлаштирилди. Бундай қарор Франция футболининг молиявий регулятори – Миллий бошқарув назорати бошқармаси (DNCG) томонидан қабул қилинди.

"Бордо" охирги икки мавсумни Франциянинг тўртинчи кучли дивизионида ўтказди – 2024 йилда молиявий муаммолар туфайли клуб қуйи лигага тушириб юборилган эди. Янги санкциялардан қочиш учун клуб 2026/27 йилги мавсум учун бюджетни 30 июнгача тасдиқлаши керак эди – жирондинлардан қўшимча 9 миллион евро киритиш талаб этилганди. Бу талаб бажарилишига ёки "Бордо"нинг амалдаги раҳбари Жерар Лопес, ёки клубнинг бўлажак харидорлари кафолат бериши керак эди. Бироқ томонларнинг ҳеч бири белгиланган муддатгача кафолатларни тақдим эта олмади.

Шу сабабли "Бордо" Биринчи минтақавий дивизионга – Франциянинг олтинчи кучли лигасига ўтказилди. Клуб ушбу қарор устидан шикоят қилиш ниятида эканлигини ва тахминан икки ҳафтадан сўнг бўлиб ўтадиган апелляция қўмитаси мажлисигача молиявий кафолатларни тақдим этишини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe