ФОТО. Англиядаги ўйин чоғида майдон марказига вертолёт қўнди

Aslanov Jasurbek
11 мар 2018
Англия 4-дивизионидан ўрин олган “Честерфилд” - “Линкольн Сити” учрашуви чоғида камдан-кам учрайдиган ҳолат рўй берди.

Гап шундаки, ўйин чоғида мухлислардан бири ўзини нохуш хис қила бошлаган. Бу пайтда учрашувнинг 26-дақиқаси ўтиб бораётганди. Ҳакам ўйиннинг тўхтатиб, футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетди. 

“Честерфилд” стадиони газонига чақирилган тез ёрдам вертолёти келиб қўнди. Шифокорлар мухлисга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишди. Унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ. Ўйин эса “Честерфилд”нинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: