Форс Кўрфази Кубоги-2023. Финалчилар маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
17 янв 2023, 08:15
Ироқда 25-маротаба ташкил қилинган Форс Кўрфази Кубоги мусобақаси ўзининг якуний палласига етиб келди.

Ярим финалда Уммон 1:0 ҳисобида Баҳрайндан устун келди. Мезбонлар эса Қатарни 2:1 натижаси билан таслим этишди.

Шу тариқа, 19 январ кунги финалда Ироқ ҳамда Уммон термалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да Басрадаги халқаро стадионда бошланади.

Маълумот ўрнида, ироқликлар 3 марта мазкур мусобақада ғолиб бўлган ва 2 бор финалда ютқазган. Уммонда эса 2 та титул ва 2 та кумуш медал бор.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia