Форс Кўрфази Кубоги-2019. Саудия ҳам Яман сингари мусобақани омадсиз бошлади

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2019
Бугун Форз Кўрфази Кубогининг “B” гуруҳидан ўрин олган илк тур баҳслари ўтказилди.

Баҳрайн ҳамда Уммон ўртасидаги беллашувда ҳисоб очилмаган (0:0) бўлса, Саудия Арабистони терма жамоаси кутилмаганда Қувайтга (1:3) ютқазди.

Саудия Арабистони – Қувайт 1:3 (0:2, 1:1)
"Абдуллоҳ бин Ҳалифа" номидаги стадион.
Голлар:
0:1 Ал-Дуфари 43, 0:2 Сами Ал-Санеа 45+1, 0:3 Ал-Фанени 90, 1:3 Ал-Биракан 90+6.

Эслатиб ўтамиз, 2-тур баҳслари 29-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

29-ноябр, жума:
19:30 БАА – Ироқ
22:00 Яман – Қатар


30-ноябр, шанба:
19:30 Қувайт – Уммон
22:00 Баҳрайн – Саудия Арабистони



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia