

Мадридликлар бугун сафарда Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига қарши майдонга тушадилар. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув немисларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
"Бугунги ўйин олдидан ҳаяжонланяпманми? Мен бу ерда 25 йилдан бери ишлаяпман, энди асло асабийлашмайман", — деди Перес.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги жавоб учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади. Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборган "ПСЖ" жамоаси билан тўқнаш келади.



