UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  33 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  12 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади Янгиликлар

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади

Ўзбекистон сўнгги йилларда ФИФА ҳамда ОФК миқёсидаги нуфузли мусобақаларни юртимизда ўтказиш юзасидан катта қадамларни ташлади.

Бунинг натижасида мамлакатимиз ўтган давр мобайнида турли ёш тоифасидаги қитъа биринчиликларига мезбонлик қилди. Бу борада тўпланган тажриба кейинги турнирларга мезбонлик қилиш учун катта имкониятни тақдим этди. 

Хусусан, ФИФА Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб белгиланди. 

"Ушбу нуфузли мусобақани юртимизда ўтказиш борасида Маҳаллий ташкилий қўмита томонидан ФИФАга мавжуд инфратузилма юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Учрашувлар ўтказиладиган мажмуалар ва машғулот залларининг ФИФА талабларига, хусусан, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги ҳаракатлар бошланди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФАга Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш мўлжалланаётган қуйидаги мажмуаларни тақдим этди:

"Ҳумо Арена" (турнирнинг очилиш ва финал учрашуви мазкур ўйингоҳда ўтказилиши режалаштирилмоқда), "Юнусобод" спорт мажмуаси, "Алпомиш" муз саройи, Миллий Гимнастика саройи, Фарғонанинг "САМО" спорт мажмуаси, Самарқанд Муз саройи, Бухоро ҳамда Андижондаги ареналар. 

Бундан ташқари, жамоалар машғулот ўтказишлари учун 10 га яқин мажмуа ва спорт заллари тақдим этилди.  

Бир неча кундан сўнг ФИФА вакиллари Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни бериш мақсадида юртимизга ташриф буюришади. Маҳаллий ташкилий қўмита ҳамроҳлигида мусобақага мезбонлик қилиши кутилаётган шаҳарлар билан танишадилар. ФИФА томонидан мажмуалар, машғулот заллари, меҳмонхоналар, аэропорт, вокзал ва йўллар талабга жавоб бериши ўрганилади ҳамда якуний хулоса тақдим этилади", – дейилади ЎФА хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика