

Айтиш мумкинки, Фабио Каннаваро мазкур баҳсларда нисбатан ёшарган таркибни майдонга туширди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жафар Ирисметов бу борада ўзининг хулосаларини билдирди.
"Терма жамоамизда ўсиш жуда катта. Ҳозир Эрон билан бемалол тенгма-тенг ўйнаяпмиз, ютяпмиз, Сурияни эса хотиржам мағлуб этмоқдамиз. Жанубий Корея билан баҳсда ҳам ёмон футбол кўрсатмадик, фақат индивидуал хатолар панд берди.
Таркибнинг ёшартирилаётганига жуда ижобий баҳо бераман. Масалан, Беҳруз Каримов жамоага жуда тез киришиб кетди. Келажакда — навбатдаги Жаҳон чемпионати саралашида барибир авлодлар алмашинувига дуч келамиз. Ёшларни ҳозир синовдан ўтказиб олмасак, қачон кўриб оламиз? Менимча, таркибга янада кўпроқ ёшларни жалб этиш лозим. Ҳозирги терма жамоанинг ўйини кўпчиликка манзур бўлмоқда",- дейди Жафар Ирисметов.



