UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Сўғдиёна"нинг ҳудудлараро плей-офф ярим финалидаги рақиби тўғрисида нималарни билишимиз лозим?  0 00:55"Атлетико" Моратанинг нархини ошириб қўйди  1 00:32Венгер: "Чемпионликни 1 очко билан бой беришни омадсизлик деб бўлмайди"  0 00:18Ҳакамлар ҳақида савол беришни ва гапиришни бас қилишимиз керак  66 00:12"Атлетико" Феликсни МЮга сотишни истамади  3 23:50Каземиро "Реал"дан кетмоқчи эмас, МЮ ҳам унга таклиф билан чиқмаган  1 23:31Вернер: "Тухелнинг ўйин услуби менга мос тушмади"  2 23:02Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди"  94 22:52Қайси жамоа чемпион бўлиши, қизил карточкалар, белгиланмаган пенальти - Миржалол Қосимовнинг "Насаф"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари  47 22:44Highlights. "Насаф" — АГМК 0:0  31 22:31Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди"  92 22:25Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор"  19 22:12"Манчестер Юнайтед" Менье учун ван-Биссакани сотишга тайёр  5 22:04Highlights. "Олимпик" — "Пахтакор" 1:1  9 22:00Coca Cola Суперлигаси. АГМК Қаршида дуранг ўйнади  261

ФИФА рейтинги: Хитой 1740 кундан сўнг қувиб ўтилди. Бельгиядан кучлироқ Ўзбекистон терма жамоаси Янгиликлар

ФИФА рейтинги: Хитой 1740 кундан сўнг қувиб ўтилди. Бельгиядан кучлироқ Ўзбекистон терма жамоаси

ФИФА 23 июнь куни терма жамоалар рейтингини тақдим этди.

Ушбу рейтингда Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз аввалги рейтингга қараганда 6 поғона юқорилади ва 83-ўриндан 77-ўринга чиқиб олди.

Рейтингдаги бу ўсишга Осиё Кубоги саралаш ўйинлари сабаб бўлгани тушунарли. Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка устидан қозонилган ғалабалар бизга рейтингда юқорилаш учун замин яратди. Аммо бу ўйинлар ўзказилганига Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига чиқа олмаганимиз сабаб бўлганини унутмаслик лозим.

Модомики рейтингда юқорилаган эканмиз, бир неча ижобий кўрсаткичларни қайд этиш жоиз:

- Ўзбекистон терма жамоаси 1064 кундан сўнг Осиёнинг кучли ўнталигига қайтди. Ўзбекистон сўнгги марта 2019 йилнинг 25 июль куни рейтингда Осиёнинг кучли 10 та жамоаси ичига кирганди. Биз хаёлимизда ҳали ҳам Осиёнинг кучли тўртта термасидан биримиз. Аммо рақамларга эътибор берсак, деярли 4 йилдан бери рейтингда Осиёнинг кучли 10 та жамоаси ҳам эмас эдик.



- 1740 кундан сўнг яна Хитойдан олдинда қайд этилдик. 2017 йилги Жанубий Кореяга қарши ўша машхур ўйиндан сўнг Ўзбекистон рейтингда пастга шўнғиганди. 2017 йил 14 сентябрь куни эълон қилинган рейтингда Хитой 62-ўринни, Ўзбекистон эса 69-ўринни банд этган. Ўшандан бери рейтингда Хитой биздан юқорида қайд этиларди. Албатта, Хитой мамлакатида юзага келган пандемик вазият сабаб хитойликлар сўнгги ФИФА кунларида ўртоқлик учрашуви ўтказишмади, бироқ рейтингда узрли сабабларга очко берилмайди.

- Ўзбекистон деярли 4 йилдан сўнг ФИФА рейтингида кучли 80 та терма жамоа сафига қайтди. 2018 йилнинг 1 июль куни термамиз ФИФА рейтингида 80-ўринда эътироф этилганди.

- Ҳозирги ўрнимиздан яхшироқ поғонага эса охирги марта 2018 йилнинг 15 март куни кўтарилганмиз - 72-ўрин.


Бельгиядан кучлироқ Ўзбекистон терма жамоаси

Ўзбекистон терма жамоаси тарихдаги энг яхши натижасини 2006 йилнинг 22 ноябрь санасида қайд этган. Терма жамоамиз ўшанда ФИФА рейтингида 45-ўринни эгаллаган. Ўшанда Осиёда учинчи ўринда қайд этилганмиз. Биздан олдинда фақат Эрон ва Австралия бор эди. Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони эса пастда жойлашганди. 

ФИФА рейтинги: (22 ноябрь, 2006 йил)


Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон миллий жамоаси ўша рейтингда унча-мунча Европа терма жамоаларидан ҳам юқорироқда қайд этилган. 2006 йилги рейтингда Бельгия, Уэльс, Норвегия, Финляндия ва яна бир қанча Европа қитъаси терма жамоалари Ўзбекистондан пастда қайд этилган. Ажойиб-а!? 

Ўзбекистондан қуйида жойлашган УЕФА терма жамоалари (22 ноябрь, 2006 йил):

Тўғри, ўша пайт юқоридаги Европа терма жамоалари ҳозиргидек кучга эга бўлишмагандир. ФИФА рейтинги терма жамоаларнинг кучини белгиловчи аниқ ўлчов ҳам эмас. Аммо бу нарса ўша рейтингда улардан юқорида бўлганимизни инкор этмайди.


Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этган (45-ўрин) 2006 йилнинг 22 ноябрь санасидан роппа-роса бир ҳафта олдин Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2007 саралаши доирасида Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб қилганди. Демак, айнан ўша терма жамоа тарихдаги энг яхши натижамизни қайд этган.

Ўзбекистон – Қатар – 2:0

15.11.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 20000 томошабин.
Голлар: Леонид Кошелев 31, Илёс Зейтуллаев 53.
Четлатишлар: Максим Шацких 60 – Абдуллох Аль Берик 60.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Владислав Кирьян, Темур Кападзе (Улуғбек Бақоев, 90), Леонид Кошелев (Александр Гейнрих, 83), Илёс Зейтуллаев (Виктор Карпенко, 65), Сервер Жепаров, Максим Шацких.

Кўриб турганингиздек, футболимиз турли даврларни бошдан ўтказган. Умид қиламизки, миллий жамоамиз аввалги мавқеини яқин орада тиклаб олишга эришади.

Тез орада эса сизлар билан ФИФА рейтинги ва Шри-Ланка устидан қозонилган ғалаба бизга рейтингда неча очко бергани ҳақида гаплашамиз. Championat.asia'да қолинг.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+16   
25 июн 22:48:24
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Esimni taniganimdan beri shu Ravshan Haydarov terma jamoa shtabida.
+14   
26 июн 07:35:51
Muhammadsodiq fanat
Коррупция бўйича сезиларли даражада юқориладик.
Ўз халқини итариш бўйича биринчи ўриндммиз.
Ўзбекистон келажаги коррупцион давлат.
+14   
25 июн 23:51:05
navruzali9393
2050-yilga borib ham biz 2006-yilgi natija bilan faxrlanib yuramiz. 2032-yil Iroqni quvib o'tamiz o'shanda kimbor kim yo‘q Allohni o‘zi biladi. Lekin biz faqat statistika bilan ovora bo'lib yuramiz. 1-jahon chempionatimi 2002 yil ko'rganman ancha qiziqib. O'sha mashhur Brazilya va Turkiya o'yini esimda shunda nega turklar eplaganini biz eplay olmaymiz deb ichimdan o'tgan Uzbni JCHda kutib bobomlar o‘tib ketdilar undan keyin ashaddiy fanat amakim o‘tib ketdilar (esimda amakim bilan 20 yoshga to‘lgunimcha yosh boladek yarim kechagacha fudbol ko'rib o‘tirardim). Hozir 30 yoshga kirdim endi o‘zim yolg'iz kutyabman... Bizga JCh poyezdi qachon kelar ekan a......
+12   
25 июн 21:50:45
mr Bakhodir
REAL KO'Z BILSN QARASAK BU ODDIY CHOLDAGI SAROBGA OXSHAYDI. XAQIQAT SHUKI BUGUNGI KUNDA BIZNI XATTOKI OSIYO CHEMPIONATIGA XAM SARALAB OLISHMOQDA. BUNAQASI 31 YILDAN BERI BOLMAGAN EDI
+11   
25 июн 22:54:41
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Istaysizmi yo'qmi baribir Yaponya Koreya Australya Eron Saudya bizdan 1 bosh ustun.
Biz Qatar Baa Iroq Xitoy darajasidamiz.
+11   
25 июн 22:50:41
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Istaysizmi yo'qmi baribir Yaponya Koreya Australya Eron Saudya bizdan 1 bosh ustun.
+11   
25 июн 22:44:17
《Ózga sayyoralik》
Õsha 2006-yilgi reytingdagi Norvegiya, Belgiya, Vengriya, Avstriya endi hozirga kelib qayerlarda yuribdi-yu, biz endi qayerlarda?! Ularda futbol "õsibdi", bizda esa...❗
+10   
26 июн 08:00:11
Intillect 2060
Яна Непал, Монголия, Покистон, Бирма, Лаос деган давлатлар билан ўйнаб ва уларни ҳам бир амаллаб ютсак рейтингимиз яна кўтарилди деб қувониб юраверамиз.
+9   
25 июн 22:49:25
Nazarov Sodiq
Бизда кучли тренер тайинлаб ,таниш билиш қилмасдан ҳақиқий истедотлардан жамоа тузилса Осиёда кучли учликка даъвогарлик қила оламиз.
+9   
25 июн 22:05:21
Nazarov Sodiq
Энг катта хато Бабаянни бош мураббий этиб тайинланиши бўлди. Авлодлар алмашинуви даврида мураббийга ёлчимадик . Катанец хозирча кучли рақибга қарши ўйнамади , барибир кўнгил тўқ эмас
+8   
25 июн 21:55:52
Fergana_Sux
Bu reyting nisbiy. Masalan, Eron 23-o'rinda ekan.Lekin o'zidan pastdagi Yevropa yoki Amerika qit'asi komandasini yutolmaydi. Bizga o'xshagan Osiyo konandalarini yutib yurgani uchun reytingi baland.
+7   
26 июн 06:46:01
Аббосхужа
Деярли ҳамма комментларда тўғри фикрлар билдирилибди. С. Катанец билан ҳали жиддий ўйин ўтказилмади. Ёшларга кўпроқ эътибор қаратиш керак.
+7   
26 июн 00:23:48
Nazarov Sodiq
Becky фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iroq Jahon Chempionatiga chiqqan...hattoki 2007 yil adashmasam Osiyo chempioni ham bo'lgan
1986-йилги мундиалда Ироқ қатнашган, 3 марта олимпиада иштирокчиси , 2007- йил Осиё чемпиони Катанецни алоқаси йўқ буларга
+6   
25 июн 23:04:47
Davronbek Beshariq
《Ózga sayyoralik》 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Malayziyaga berilayotgan imkoniyat-sharoitlar haqida gapiribsiz. Endi Suriya, Iroq jamoalari sharoiti ahvoli bilan biznikilarga berilayotgan sharoitni solishtirib kõring. Shu ahvolda ham ular ayrim õyinlarda biznikilarni yutib ketishadi-ku?! Va hatto FIFA reytingida ham bizdan oldinga õtib ketishadi. Agar bizdagi sharoit masalan Iroqqa berilganida menimcha allaqachon 1 marta bõlsa ham JChga chiqqan bõlardi.
Мутлако тугри, кушиламан фикрингизга. Гап суз булиши мумкин эмас...
+5   
25 июн 22:38:07
《Ózga sayyoralik》
Yusupboev_9494 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Biz futbolni faqat maydon ichida tuahunamiz.Murabiyni yutsayam yutqazsayam yomonlaymiz. Futbolchilarimizni sokamiz. Ammo futbolni hec bir vaqt maydon tashqarisidan nazar solib korganmizmi? Unda nimalar bolyabdi. Tepadagilar Murabbiy va futbolislarmizga sharoit berishyabdimi. Shunga qiziqib korganmizmi. Yoo'q. Meni shahsiy fikrim oldingi va hozirgi avlod futbolcilariga ming rahmat. Shu achinarli sharoitda bizga shu bosqichga chiqqanlari uchun chempion va finaldagi maglubyatlati ucun katta rahmat. Ishoning Malaysizya terma jamoasi futbolcilariga berilyotgan imkoniyat bizni bollardagidan 10 marta kucli. Shart sharoit deganda vitaminizatsiya oyingacha va oyindan keyin tiklanish uchun beriladigan trenrofka pitaniya va bullarni kop sanayman. Bu etgan narsalarim futbolni katta qismi.
Malayziyaga berilayotgan imkoniyat-sharoitlar haqida gapiribsiz. Endi Suriya, Iroq jamoalari sharoiti ahvoli bilan biznikilarga berilayotgan sharoitni solishtirib kõring. Shu ahvolda ham ular ayrim õyinlarda biznikilarni yutib ketishadi-ku?! Va hatto FIFA reytingida ham bizdan oldinga õtib ketishadi.

Agar bizdagi sharoit masalan Iroqqa berilganida menimcha allaqachon 1 marta bõlsa ham JChga chiqqan bõlardi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика