ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз

Khoja
16 окт 2024
Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон ва БААга қарши ижобий натижалари ФИФА рейтингига ўз таъсирини кўрсатади.

Терма жамоамиз ноябрь ойида ФИФА рейтингида уч поғона кўтарилади ва дунёнинг 57-рақамли жамоасига айланади.

Шу тариқа, термамиз ФИФА рейтингида Саудия Арабистонидан ўтиб кетиб, Осиёнинг 6-рақамли термасига айланади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз ЖЧ-2026 саралаш баҳсларининг 4-туридан сўнг 10 очко тўплаган ҳолда Эрон билан биргаликда гуруҳни бошқаришмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: FIFA.com