

Душанба куни Инфантино Мисрда бўлиб ўтган саммитда қатнашди. Учрашув Ғазо секторида оловни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолашга бағишланган эди.
«ФИФА учун бу ерда бўлиш жуда муҳим — қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ва тинчлик жараёни муваффақиятли бўлишига ишонч ҳосил қилиш керак.
Футболнинг роли — қўллаб-қувватлаш, бирлаштириш ва умид бағишлашдан иборат. Биз Фаластин футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклаймиз, футболни қайта олиб келамиз ва болалар учун футбол орқали янги имкониятлар яратамиз», — деди Инфантино.



