

Ўтган ҳафта ФИФА Исроилни жазоламасликка қарор қилган, бироқ дискриминацияга қарши курашдаги камчиликлар учун Исроил футбол ассоциациясини 150 минг швейцария франки миқдорида жаримага тортган эди. Ражуб бу жаримани "ижобий қадам" деб атади, аммо бу етарли эмаслигини таъкидлади.
"Биз ўз ҳуқуқларимизни ҳимоя қиламиз ва Исроил футбол федерациясини барча халқаро ташкилотлардан чиқариб юбориш учун ҳаракатларимизни давом эттирамиз", — деди Ражуб. Шунингдек, у Қуддуснинг "Бейтар" клубини "ирқчилик ва фашизмнинг энг чекка кўриниши" деб атаб, Исроил спорт мутасаддиларини Ғазо секторидаги урушни қўллаб-қувватлашда айблади.



