UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  6 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

FIFA 17да ўзбекистонлик футболчилар борми? Янгиликлар

FIFA 17да ўзбекистонлик футболчилар борми?

Сентябрь ойининг охирида FIFA ўйинининг навбатдаги қисми сотувга чиқди.

Кўплаб мухлисларга эга ушбу виртуал футбол ўйинида ўзбекистонлик футболчиларга берилган баҳо билан қизиқдик.

FIFA 17 ўйинида фақат 3 нафар ўзбекистонлик футболчини топишга муваффақ бўлдик. Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив") ва Вадим Афонин ("Оренбург"). Уччала футболчи ҳам Россия Премьер-лигасида тўп тепишади.


Виталий Денисов - 78


Москванинг "Локомотив" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовнинг умумий кўрсаткичлари 78га тенг. 29 ёшли футболчимизнинг энг кучли жиҳати ЧИДАМЛИЛИК. Ушбу жиҳат бўйича Денисовнинг кўрсаткичи 91. Шу билан бирга Виталийнинг ТЕЗЛАНИШ (86) ва СПРИНТЕРЛИК ТЕЗЛИГИга (83) ҳам юқори баҳо берилган. Ҳимоячимиздаги энг паст кўрсаткич зарба беришда жой танлаш (40) ва ҳужумни якунлашдадир (40).


Одил Аҳмедов - 77


Ўзбекистон терма жамоаси сардори, "Краснодар" етакчиларидан бири Одил Аҳмедовга ўйиннинг бу қисмида бироз паст баҳо берилган. Аҳмедовнинг терма жамоадаги ҳаракатларини ҳисобга олсак, у 80 га муносиб. FIFA 17да Одил Аҳмедовнинг энг кучли кўрсаткичлари қуйидагича:

Сакраш - 81

Чидамлилик - 82

Қисқа паслар - 80

Зарба кучи - 82

FIFA ишлаб ижодкорларининг фикрича, Аҳмедов тўпни яхши айлантира олмайди. Айланма пас (51) ва зарбада (45) унинг натижалари жуда паст.


Вадим Афонин - 67


"Оренбург" ярим ҳимоячиси Вадим Афониннинг FIFA 17даги кўрсаткичлари паст. Унинг энг кучли натижалари жарима зарбалари (72), айланма паслар (71) ва чидамлилик (73).

РФПЛда тўп тепувчи Афониннинг энг ёмон кўрсаткичлари:

Ҳужумни якунлаш - 44

Жисмоний куч - 50

Дриблинг - 50

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика